22 Феврал 2024 йил 319

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Сурхондарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Вазир ўринбосари криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишнинг аҳволи, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ва Денов туманларига ташриф буюрди.

Дастлаб, Шўрчи тумани ички ишлар бўлимига кириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб ўтди.

Шундан сўнг, Шўрчи туманидаги “Гулистон” ва Денов туманидаги “Пахтакураш” маҳаллаларига бориб маҳалла еттилиги масъуллари билан учрашиб, олиб бораётган фаолиятлари ҳақида танишиб, тегишли таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Text to speech