20 Феврал 2024 йил 309

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Мирзараҳимов Баҳодир Юлдашевич бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида ўз ишини бошлади. Дастлаб, вазир ўринбосари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси хизмат биносига ташриф буюрди. У ердаги ходимларнинг хизмат фаолияти, хизмат хоналари, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирар экан ситуацион марказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Шундан сўнг, генерал-майор Б.Мирзараҳимов вилоят ИИБ спорт комплексида бўлди. Мажмуадаги ходимларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, жанговар тайёргарликни ошириш, машғулотлар олиб бориш учун мавжуд инвентарларни кўздан кечирди.

Кейинги манзил Термиз туманидаги туризм намойиш объектларидан бири бўлган Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи бўлди. У ерда вазир ўринбосари дастлаб, буюк муҳаддис олимнинг мақбарасини зиёрат қилди ва Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг, зиёратгоҳдаги ҳолат, у ерда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун қандай қулайликлар мавжудлиги билан танишди. Туристлар оқимини кўпайтириш учун тегишли тавсияларини бериб ўтди.

Шеробод туманида жойлашган Абу Исо ат-Термизий зиёратгоҳи ҳам бугунги кунда сайёҳларнинг гавжум масканларидан бирига айланган. Генерал-майор Б.Мирзараҳимов ушбу мажмуада ҳам бўлди ва хизмат кўрсатиш сифати, туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича эътибор қилиниши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда

Text to speech