20 Сентябр 2024 йил 283

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев томонидан Сурхондарё вилоятидаги жамоат тартибини сақлаш хизмат фаолияти ўрганиб чиқилди

Хусусан, вазир ўринбосари Денов тумани “Юрчи қўрғони”да вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси янги биносини қурилиш ишлари билан танишиб, масъулларга  бинони йил якунига қадар фойдаланишга топшириш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Денов тумани ИИБ, ФВВ, ППХ батальони, Миллий гвардия ходимлари ва маҳалла бешлигидан иборат кечки йўриқномада иштирок этди. Ўтказилган йўриқномада “Янги Ўзбекистоннинг ривожи учун менинг ҳиссам” шиори остида хизмат қилиш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда маҳаллабай-хонадонбай-фуқаробай тизимида ташкил этишда барча уюшқоқликка чақирилди. Шундан сўнг ходимлар ҳарбий оркестр садолари остида тантанавор юриш билан хизматга тарқатилди.

Вилоят бўйлаб ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech