Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Сурхондарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев
Сурхондарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давомида вилоят ЖХХ ЙҲХБ ТРИБ ва Махсус
эксплуатация монтаж бўлими биносида бўлиб, қурилиш ишлари давом этаётган янги
бино ва иншоотлардаги жараёнлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, Вазир ўринбосари Сурхондарё вилояти ИИБ ЖТСБ Патруль-пост
батальонида бўлиб, маъмурий бинони таъмирлаш ишлари билан танишди ва
масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.
Шу куннинг ўзида генерал-майор Бекмурод
Абдуллаев вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази фаолиятини
ўрганди. Мазкур жойда сақланаётган болалар билан, шарт-шароитлар, кундалик
машғулотлар ҳақида суҳбатлашилди.
Бундан ташқари, марказ психологи
томинидан тайёрланган 8 ойлик ҳисобот намойиши бўлиб ўтди. Шу кунга қадар
оиласига қайтарилган болалар, ихтисослаштирилган муассасаларга
жойлаштирилганлари ҳақида маълумотлар берилди.
Вазир ўринбосари томонидан марказ
ходимларига “Болаларни кундалик машғулотлари, тарбиявий жараёнларида
ота-оналарини жалб қилиш, намунали, ижобий натижаларга эришган оила вакилларини
ҳам таклиф қилиш орқали бу ота-оналарга ўзларининг тажрибасидан келиб
чиқиб маслаҳатлар беришни йўлга қўйиш таклиф қилинди. Бу эса Сурхондарё
тажрибаси сифатида тадбиқ этилиши такидланди.
Тадбир давомида, Марказда
тарбияланаётган болалардан ташкил топган “Келажак сари” лойиҳаси учун
тайёрланаётган жамоанинг кўргазмали саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Вилоятда ўрганиш ишлари давом этмоқда.