Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолияти ўрганилди
Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баҳодир
Мирзараҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Сурхондарё вилояти ҳудудидаги
ўрганишларини ИИВга қарашли Термиз туманида жойлашган Халқаро аэропортларда
хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида бўлишди. У ерда ҳарбий қисм
хизматчилари билан ўтказилган учрашувда 2022-2023 йиллар давомида ҳарбий
хизматчиларнинг эришган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлари таҳлил қилинди.
Таҳлил давомида камчиликларни бартараф этиш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш
бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари ҳарбий қисмдаги
шарт-шароитлар, аскарлар ётоқхонаси, ошхонаси, ҳарбий қисм кутубхонаси,
Ватанпарварлик бурчаги билан танишишди. У ердаги ободонлаштириш ишларини кўздан
кечиришди.
Навбатдаги манзил Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз
туризмни таъминлаш бошқармаси бўлди. Замонавий жиҳозланган бошқарма биноси ва
унда яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Моддий-техник имкониятлари ҳақида
батафсил маълумот берилди. Бинода ишга туширилган ситуацион марказ ҳамда
сайёҳлар учун ташкил этилган навбатчилик қисми фаолияти ўрганилди. Жараёнда
бугунги кунда воҳага ташриф буюраётган хорижлик сайёҳларга сифатли хизмат
кўрсатиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча тавсиялар
берилди.
Бугунги кунда темир йўлларда йўловчиларнинг хавфсизлигини
таъминлаш, турли кўринишдаги талон-торожликни олдини олишда вилоят ИИБ
Транспортларда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари туну кун меҳнат
қилишмоқда. Меҳмонлар ушбу бошқарма ходимларининг ҳам иш фаолиятини ўрганишди.
Бугун мазкур йўналишда ходимлар томонидан амалга оширилаётган ишлар,
жиноятчиликни олдини олиш борасидаги натижалар билан танишишди. Йўл қўйилган
камчиликлар юзасидан эса тегишли топшириқлар берилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ
томонидан Сурхондарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилоти ИИБ Ахборот хизмати