18 Октябр 2025 йил 101

Ички ишлар тизимида спорт — соғлом муҳит ва дўстлик рамзи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ташкил этиладиган спортнинг волейбол тури бўйича “Вазир кубоги” мусобақаси жорий йилда ҳам юқори савияда ва катта қизиқиш билан ўтказилмоқда.

Куни кеча мазкур мусобақанинг ҳудудий саралаш босқичига старт берилди. Беллашувларнинг “Д” гуруҳидан Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Қоровул қўшинлари ҳамда Жазони ижро этиш департаментининг волейбол жамоалари иштирок этмоқда.

Ўтказилаётган мусобақа Сурхондарё вилояти мезбонлигида қизғин тарзда кечмоқда. Ҳар бир учрашув жамоаларнинг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий бирдамлиги ва ғалаба учун интилиши билан ажралиб турибди.

Тадбир давомида, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳамда ўринбосарлари беллашувларни яқиндан кузатиб, жамоаларга ўз мухлислигини изҳор этишди.

Волейбол мусобақаси ички ишлар органлари тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, улар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Айни пайтда “Вазир кубоги”нинг ҳудудий саралаш босқичи юқори кайфият, соғлом рақобат ва ҳақиқий спорт руҳи муҳитида давом этмоқда. Ҳар бир жамоа мусобақанинг финал босқичига йўлланма олиш учун барча маҳорати ва иродасини намойиш этмоқда.

Text to speech