8 Июл 2025 йил 305

Ички ишлар органларидан ташаббус: Музработ туманида ёшлар билан самарали мулоқот давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2025-йил 14-феврал куни ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларига 17 689 нафар ёш бириктирилган.

Мазкур топшириқ доирасида 2025-йил 5-июл куни Музработ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ўткир Шукуровнинг ташаббуси билан тумандаги масъул ходимларга бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, Ватанга муҳаббат туйғусини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўзбек кино ижодкорлари томонидан суратга олинган “Илхақ” бадиий филми намойиш этилди.

Филм намойиши ортидан подполковник Ў.Шукуров бошчилигида филм юзасидан очиқ ва самимий муҳокама ўтказилди. Тадбирда Музработ тумани прокурорининг ўринбосари, адлия майори С.Ҳумойиддинов, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, майор Б.Умаров, соҳага оид хизматлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва уларга атрофлича, асосли жавоблар берилди. Бундай мулоқотлар ёшлар билан самарали ишлашда, уларни соғлом ва фидойи фуқаролар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Text to speech