20 Август 2025 йил
212
Ички ишлар органларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Узун тумани ИИБ ходимлари маданий мерос обеъктларига саёҳат қилишди.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 01 август кунидаги фармойишларига асосан, 1 август кунидан 31 август кунига қадар “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Узун тумани Ички ишлар бўлими ходимлари тумандаги Маданият мероси “Оқ остона бобо” зиёратгоҳида бўлишиб, ушбу жойда мангу қўним топганлар ҳаққига дуолар қилишиб, зиёратларини адо айлашди.
Шунингдек, ушбу аҳоли ўртасида муқаддас саналган “Оқ остона бобо” зиёратгоҳининг бой тарихий мероси тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишди.