19 Август 2025 йил 65

Ички ишлар органларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Узун тумани ИИБ ходимлари ўртасида кўрик танлов ўтказилди.

Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг

2025 йил 01 август кунидаги фармойишларига асосан, 1 август кунидан 31 август кунига қадар “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Узун тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ўтасида “Кодекс билимдони” кўрик танлови ўтказилиб танловда муносиб иштирок этган ходимлар туман ИИБ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

Шунингдек, ойлик доирасида Китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ходимлар севиб мутолаа қилишлари ҳамда дунёқарашини, билим даражаларини янада бойитиш учун китоблар харид қилишди.

Text to speech