13 Август 2025 йил 169

Ички ишлар органларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Қумқўрғонда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг

2025 йил 01 август кунидаги фармойишлари ижроси юзасидан “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида куни кеча Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган бир гуруҳ нуроний ва фахрий ички ишлар ходимлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Самимий ўтказилган учрашув давомида тизимдаги фаолият йўналишлари, ёш ходимларнинг бугунги кунда олиб бораётган изчил ишлари муҳокама қилиниб, авлодлар ўртасида тажрибалар алмашилиб, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва уларни Ватанга садоқат руҳида камол топтириш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбатлар, бир пиёла чой устида ёзилган дастурхон атрофида давом эттирилди. Ўтказилган илиқ учрашув давомида тизимдаги фаолият йўналишлари, ёш ходимларнинг бугунги кунда олиб бораётган ишлари муҳокама қилиниши билан бирга уларнинг бугунги кунда халқ хизматчиси эканлиги эътироф этилди.

Авлодлар ўртасидаги бундай мулоқотлар тажриба алмашиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва уларни Ватанга садоқат руҳида камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув сўнгида фахрий устозларга бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев томонидан эсдалик совғалари улашилди.

Text to speech