Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.
Бугунги кунда Мухтарам
Президентимиз ташаббуслари билан мамлактимизда ички ишлари органлари тизимини
тубдан такомиллаштириш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилиб
келинмоқда шу билан бир қаторда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий
ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 26 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила
аъзоларини ижтимойи ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4212-сонли Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарор талаблари
ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ биносида тадбир ташкил этилиб, унда
вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов, бошқарма бошлиғининг
ўринбосари Ш.Шадиев ҳамда Тавсияномага лойиқ деб топилган ички ишлар органлари
ходимлари, оила аъзолари ва фарзандлари иштирок этишди.
Тадбир
давомида, қарорга асосан жорий
йилда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган 77 нафар ходимларнинг 78
нафар фарзандларига ҳамда терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган мархум ходимнинг 1 нафар фарзандига
вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан
тавсияномалар тантанали равишда топширилди.