20 Июн 2024 йил 389

Ички ишлар органлари ходимлари билан якка тартибдаги психопрофилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси катта психолог полиграфологи лейтенант Д.Ф.Бадриддинов ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти тармоқ ички ишлар органлари Сурхондарё вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси таркибида  хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.

Бунда асосий эътибор, Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Text to speech