Ички ишлар органлари ходимларининг яшаш шароитлари ўрганилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шодиев, вилоят ИИБ
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари
майор Ҳ.Нурматов ҳамда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари
подполковник Н.Джумаевалар ҳамроҳлигида, ички ишлар бошқармаси
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари
хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шарт-шароитлари, муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида, ходимларнинг турмуш ўртоғи ва
фарзандларининг қизиқишлари, соғлигида муаммоси бор-йўқлиги, яшаш тарзлари
билан қизиқиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар
кўрсатиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланмоқда.