Ички ишлар бошқармаси томонидан оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 7-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг концерт дастури ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2025 йил 31 март кунидаги тегишли фармойишига асосан ИИВ томонидан оталиққа олинган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Нурли келажак” маҳалласида жойлашган 7-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури ташкил этилди.
Ўтказилган концерт дастурида,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткор хонандалари ҳамда
сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю,
ҳангомалари мактаб ўқувчилари ва педагог ходимларининг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастури якунида, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академик лицейи ўқувчилари томонидан ўқувчиларда
ватанпарварлик ҳиссини кучайтирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Ички
ишлар бошқармаси тизимида мавжуд бўлган махсус текникалар ва қурол яроқлар
намойиш этилди. Тадбир давомида 7-сонли мактабнинг ўқувчилари махсус техникалар
ва қурол яроқлар намойишидан ички ишлар тизимига жуда қизиқиш билдириб
қолишди..
Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури воҳанинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.