Ишчи гуруҳ ўрганишлари вилоятнинг Шимолий-минтақавий ҳудудларида давом этди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи подполковник Ҳотам Қодиров
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага асосан,
Сурхондарё вилояти Шимолий-минтақавий ҳудуддаги туманларига ташриф буюрди. У
ерда 25 нафар фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. 19
нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилиб, 6 та мурожаат бўйича
тегишли соҳавий хизматларига йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, подполковник Ҳ.Қодиров Денов педагогика ва тадбиркорлик
интитутида ҳудуддаги барча шаҳар-туман ИИБларида хизмат қилаётган профилактика
(катта) инспекторлари билан учрашув ўтказди. Унда ҳозирги кунда профилактика
инспекторларига юклатилган вазифаларни бажаришда, юксак профессионал касбий
малака етишмаётганлиги оқибатида, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда
турли хил норозиликлар кузатилаётганлиги танқид қилинди. Коррупция масаласига
муросасиз муносабатни шакллантириш лозимлиги, ҳар бир профилактика инспектори,
умуман ИИО ходимлари “халқ хизматчиси”- деган, юксак номни авайлаб асрашлари
шартлиги, бунинг учун ходимлардан талаб қилинаётган нарса бу ижро интизомини
мустаҳкамлаб, фуқаролар билан муносабатда хушмуомала бўлиш, қонунчилик ва
хизмат интизомига қатъий риоя этиш талаб этилиши тўғрисида сўз борди.