22 Июн 2020 йил 594

Ҳуқуқтартибот органлари ходимлари ҳамкорликда гиёҳванд воситалари аниқлади

Сариосиё туманида 2020 йил 17 июнь куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, туман Ички ишлар бўлими, Божхона ва Миллий гвардия ходимлари томонидан туманнинг “Шабнам” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи Б.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасига 9 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 20 июнь куни Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech