Ҳужжатларни қалбакилаштириб, жиноятга қўл урди
Сариосиё туманида 2021 йилнинг 4 апрель куни туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, 27 март куни туманнинг “Феруз” маҳалласида яшовчи, ташкилот раҳбари Н.Э. аризасида, туманнинг “Бустон” маҳалласида яшовчи, К.У. ташкилотга тегишли бўлган думалоқ муҳрни (дубликат) нусхасини ясатиб олиб, ўзини ушбу ташкилотнинг янги раҳбари сифатида, 2018 йил 6 март кунида буйруқ чиқариб, 2019 йил 4 февраль кунидаги ташкилотнинг тегишли баённомаси асосида, Давлат хизматлари агентлигидан қайта рўйхатдан ўтказиб, Н.Э.нинг имзоларини қалбакилаштириб, қалбаки шартномалар тузиб, юк хати, счёт фактураларини имзоларини қалбакилаштириб, ноқонуний шартномалар тузади. ташкилотга тегишли бўлган “товуқхона” биноси ҳамда 118 гектар ер майдонини бошқа бир маъсулияти чекланган жамиятга 5 миллиард сўмга сотиб юборганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан 4 апрель куни К.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати