24 Сентябр 2021 йил
428
Ҳужжатларни ўғирлаган шахс аниқланди
Термиз шаҳрида 2021 йил 13 сентябрь куни ҳисобга олинган, шаҳарнинг “Алпомиш” маҳалласида яшовчи, С.Махмуднинг яшаш уйи олдида турган Дамас русумли автомашинаси ичидан фуқаролик паспорти ва гувоҳномалари ўғирлиги юзасдан ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Музробод тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Д.Искандар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати