Хотира абадий, қадр муқаддас!
Эл-юртининг
тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз
қалбида ва ардоғида бўлган. Шу боис юртимизда ҳар йили иккинчи жаҳон урушида қурбон
бўлган юртдошларимиз хотираси доим ёдга олинади.
Бугун
9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Термиз тумани марказидаги “Мотамсаро
она” ҳайкали хиёбонида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, туман Ички
ишлар бўлими, тумандаги корхона ва ташкилотлар, ёшлар ва кенг жамаотчилик вакиллари
иштирок этишди.
Тадбирда
туман ҳокими Шуҳрат Назаров иштирок этиб, юртимиз тинчлиги, ободлиги йўлида мардонавор
жанг қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, уларга муносиб авлод бўлиш, эл-юрт
тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилиш лозимлигини таъкидлади. Тадбирда Миллий
гвардия ходимлари томонидан саҳналаштирилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирдан сўнг, нуронийлар ва фаоллар бир пиёла чойга таклиф қилиниб, ўтганлар
ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.