26 Феврал 2025 йил 1018

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 25-февраль куни Сурхондарё Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ташаббуси билан хамкор ташкилотлар иштирокида “Термиз шаҳар ҳудудида Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси” мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди. Профилактик ҳисобда турувчи хотин-қизлар билан ўтказилган суҳбатда  Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ў.Ж.Эшимова, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари З.А.Хидирова ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштироқ этишди.  Учрашув давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга янгича ёндошув механизми тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар бериб, маҳаллада иш олиб борувчи барча ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари, хусусан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, профилактика инспекторлари ҳамда психологларнинг бирдамликда иш олиб бориши зарурлиги ҳақида сўз юритилди. Термиз шаҳар ҳокимлиги биносида  ташкилотлар билан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида олиб борилган профилактик давра суҳбати якунига кўра 21 нафар пробация ҳисобида турган , 12 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраганлар ҳамда жиноят содир етишга мойил бўлган 8 нафар аёллар алоҳида назоратга олиниш чоралари кўрилди.

Text to speech