8 Август 2022 йил 350

Хотин-қизлар иштирокида йиғилиш ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси МТБ инспектори майор М.Қурбонова ва Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходими И.Полвоновалар иштирокида Сурхондарё вилояти Халқ банки Термиз шаҳар филиалида "Ҳуқуқий маданият етуклик асоси" ҳамда "Хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш" мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда банк ходима аёллари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87 сонли Фармони ҳамда "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти шунингдек, “Ҳимоя ордери” ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech