5 Январ 2024 йил
1152
Хорижлик меҳмоннинг йўқолган буюми топилди
Тожикистон Республикасидан
сайёҳ сифатида воҳамизга ташриф буюрган
Гулбоева Навбаҳор Рустамовна Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий”
мажмуасига келган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида уяли алоқа воситасини йўқотиб
қўяди ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилади. Шундан сўнг, бошқарма
ходимлари томонидан зудлик билан олиб
борилган суриштирувлар натижасида унинг уяли телефон аппарати топиб берилди.
Ушбу кўрсатилган амалий
ёрдамдан эса Тожикистонлик сайёҳ мамнун бўлди ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.