Хорижлик археологлар билан суҳбат олиб борилди
Термиз тумани
ҳудудида жойлашган милоддан аввалги III-II асрларга оид “Чингизтепа”
ёдгорликларида жорий йилнинг 4 сентябрдан 15 октябргача Ўзбек-Француз қўшма
археологик экспедициясининг қазишма ишлари олиб борилмоқда. “Чингизтепа”
ёдгорликларида изланишлар олиб бораётган Франциялик тарихчилар Seligent de Pontbreant,
Per Relish, Aliver Bardoлар билан олиб борилган суҳбат жараёнида Франция
давлатидан келган экспедиция аъзолари билан боғлиқ бирор-бир кўнгилсиз ҳолатлар
содир этилган тақдирда зудлик билан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
навбатчилик қисмига хабар беришлари ҳамда шахсий буюмларига эҳтиёт бўлишлари,
шу билан бирга вальюта қимматликларини фақатгина банкларнинг айирбошлаш
шаҳобчалари орқали амалга оширилиши тўғрисида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан керакли тавсиялар бериб ўтилди.