12 Апрел 2022 йил 499

Хорижий ва маҳаллий Туристларнинг хавфсилигини таъминлаш мақсадида...

Туризм соҳаси ҳар қандай мамлакатнинг миллий иқтисодиётига салмоқли улуш қўшиши имконияти эканлиги эътироф этилгани ҳақиқатдир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, меҳмонхона хизматларини кўрсатиш фаолияти туризм соҳасининг ажралмас ва устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан маҳаллий ва хорижий туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, айниқса хорижий давлатлардан ташриф буюраётган сайёҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ўз вақтида сифатли хизмат ва ёрдам кўрсатиш муҳимдир. Шу сабаб, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан тақдим этилган, меҳмонхоналарда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича “Тавсия”лар қўлланмаси ўзбек ва рус тилларида китобча шаклида тайёрланиб, 2022 йил 6-11 апрель кунлари Термиз шаҳар ҳудудида жойлашган меҳмонхоналарга тарқатилди.
Шу билан бирга, мазкур меҳмонхона масъул ва ишчи-хизматчиларига меҳмонхоналарда хавфсизликни таъминлаш масалалари борасида тегишли тушунчалар берилиб, келгусида ушбу китобчада қайд этилган талаблар бўйича ишларни ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Ҳар бир меҳмонхонанинг паспорт йиғма жилдлари шакллантирилиб, келгусида хизматда фойдаланиш учун Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида жамланиши йўлга қўйилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech