13 Апрел 2024 йил 504

Хорижий меҳмоннинг йўқотилган телефони топиб берилди

Сурхон воҳасига саёҳат қилиш учун Франция давлатидан ташриф буюрган Франция далати фуқароси Melody Naidne Claude Термиз шаҳридаги “Археология музейи”га келган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида уяли алоқа воситасини йўловчи таксида тушириб қолдиради ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига қилган оғзаки мурожаатига асосан, зудлик билан олиб борилган суриштирувлар натижасида ситиуацион марказдаги кузатув камералари орқали ўз вақтида такси автомашинаси аниқланиб фуқаронинг телефон аппарати топиб қайтариб берилди.

Ушбу кўрсатилган амалий ёрдамдан Франциялик фуқаро ҳурсанд бўлиб Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Text to speech