Хорижий давлатларга кетган термизлик ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Ш.М.Мирзиёев
раислигида 2024 йилнинг 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг
кенгайтирилган йиғилишидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,
бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу
бириктирилган ёшлар ўртасида профилактик ишларни самарали ташкил этиш, уларнинг
ижтимоий масалалардаги муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш, ёшларнинг
жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш борасида ҳозирда вақтинча ишлаш ёки
ўқиш мақсадида турли хорижий давлатларга кетган ёшларнинг оила аъзолари,
хусусан ота-оналари ва яқинлари билан суҳбатлар ташкил қилинмоқда. Ҳозирда
дунёда бўлаётган нохушликлар, терактлар ва шунга ўхшаш ҳолатларга бефарқ
бўлмасликлари, ҳамда ҳар қандай ноқонуний диний оқимларга қўшилиб қолмасликлари
юзасидан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуровга бириктирилган яъни
оталиққа олинган ҳозирда ишлаб пул топиш ҳамда ўқиш мақсадида кетган ёшлар
хонадонма хонадон ўрганилиб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилиб,
уларнинг ҳозирги кундаги муаммолари ўрганилмоқда.
томонидан
ўтказилаётган профилактик тушунтиришлар асносида, айни вақтларда хорижий
давлатларда бўлган ёшлар билан онлайн тарзда мулоқотлар ташкил этилмоқда.