10 Сентябр 2025 йил 300

Хизматга янги қабул қилинган ҳарбийлаштирилган назоратчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди

Куни кеча Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳарбийлаштирилган бўлинмалар учун ўтказилган саралаш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ фуқаролар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда бошқарма раҳбарияти ва Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари томонидан бугунги кунда қўриқлаш тизимидаги ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Учрашувда номзодларни саралаш жараёнлари шаффоф ва очиқ тарзда ташкил этилганлиги, ёшлар ўз жисмоний имкониятлари, билим ва салоҳияти билан хизматга қабул қилинганлиги таъкидланиб, ҳозирда учраётган фирибгарликларга алданиб қолмасликлари тушунтирилди. Ходимлар ўртасида интизом бузилиши, йўл-транспорт ҳодисалари, турли кўнгилсиз ҳолатлар, таъмагирлик ҳолатларини олдини олиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди. Шунингдек, хизматга доир меъёрий ҳужжатлар тушунтирилиб,  соҳада хизмат қилиш масъулияти, қонунчиликка риоя этиш талаблари етказилди.

Text to speech