Ҳеч қачон жаҳл отига минманг...
Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 10 март куни касалхона хабарига кўра, 9 март куни тахминан соат 19.30лар чамасида, туманнинг “Полвонлар юрти” маҳалласида яшовчи, Х.Э. мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилиб келиши оқибатида маст бўлган ҳолатида қўшниси, М.Т. билан ўзаро жанжаллашиб қолишади. М.Т.га Х.Э.нинг маст ҳолда оғзидан чиқаётган ҳақоратли гаплари унинг ғашини келтириб, аччиғини чиқаради. Ўз аччиғини жиловлай олмаган М.Т. қўли ва оёғи билан уни уриб-тепиб, тан жароҳати етказиб воқеа жойидан кетиб қолади. Жанжал натижасида Х.Э. “ҳаёти учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 10 март куни уйида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан, 10 март куни Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жаҳлини жиловлай олмаган қамоққа, мастликда бировнинг ғашига тегиб, жаҳлини чиқарган қабрга “йўл” олди. Шунинг учун ҳеч қачон “жаҳл деган от”га зинҳор мина кўрманг! Охири вой бўлиши мумкин.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати