Ҳайдовчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди
Олтинсой туманида 2020 йил 17 июнь куни тахминан соат 16.30 лар чамасида, туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлининг 155 километрида, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи А.А. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан “Бойсун-Денов” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи С.А. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиб тўқнашган. Натижада деновлик Нексия русумли автомашина ҳайдовчиси, С.А. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан, 17 июнь куни А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати