16 Декабр 2020 йил 662

Ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

Шўрчи туманида 2020 йилнинг 22 ноябрь куни тахминан соат 16.00 лар чамасида, туманнинг “Боботоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1513 километрида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи Қ.Ж. бошқарувидаги Нексия русумли автоулови билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи, Қ.У.ни туртиб юборган.
Натижада пиёда Қ.У. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб касалхонага тушган. Мазкур ҳолат юзасидан, 15 декабрь куни Қ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech