12 Ноябр 2021 йил 529

Ҳайдовчи фирибгарлик қурбони бўлди

Термиз туманида 2021 йил 20 октябрь куни, Термиз шаҳрида яшовчи, И.Исроил (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасида, Термиз туманининг “Учқизил” маҳалласида яшовчи, Б.Сардор 20 тонна карам маҳсулотини Россия Федерациясининг Москва шаҳрига юк машинаси билан олиб боришга келишиб, эвазига 2.500 (икки минг беш юз) АҚШ доллари беришини айтганлиги сабабли, 2020 йил 26 январь кунида туманнинг “Айритом” маҳалласидаги божхона омборхонасидан 20 тонна карам маҳсулотини ўзининг юк машинасига ортиб, Москва шаҳрига олиб борганидан кейин, Б.Сардор уни алдаб, юкни қабул қилиб олмаганлигини билдирган. 27 октябрь куни Б.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech