24 Июл 2025 йил
390
Хавфсиз ва соғлом юрт: Узун туманида профилактик суҳбат ташкил этилди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тамойили асосида Узун туманида Пробация хизмати назоратидаги фуқаролар билан навбатдаги профилактик суҳбат ўтказилди.
Тадбирда фуқароларга қонунбузарликнинг салбий оқибатлари,
соғлом турмуш тарзини юритиш, меҳнат қилиш ва жамиятга фойдали бўлиш ҳақида тушунтиришлар
берилди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтган суҳбатда жиноятнинг олдини
олиш ва ижтимоий мослашувни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай учрашувлар фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилмоқда.