19 Июл 2025 йил
462
Хавфсиз ва соғлом юрт: Термиз туманида Пробация назоратидаги фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Термиз тумани Ички ишлар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари ҳамкорлигида навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.
Тадбирда пробация хизмати назоратидаги шахсларга тумандаги
корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари – ваканциялар
бўйича иш изловчиларга тегишли таклифларни тақдим этди.
Мақсад – ушбу фуқаролар бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш
тарзига қайтариш ва келгусида қайта жиноят содир этишининг олдини олишдир. Тадбир
якунида 4 нафар ишсиз фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишларга жойлаштирилди.
Бундай тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, жамиятга мослашувига кўмаклашишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.