3 Август 2025 йил 658

Хавфсиз ва соғлом юрт тадбири юзасидан: Узун туманида пробация гуруҳида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тамойили асосида Узун туманида Пробация хизмати назоратидаги фуқаролар билан навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда фуқароларга қонунбузарликнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзини юритиш, меҳнат қилиш ва жамиятга фойдали бўлиш ҳақида тушунтиришлар берилди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтган суҳбатда жиноятнинг олдини олиш ва ижтимоий мослашувни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди ва уларга касбига  кўра турли йўналишлар бўйича иш ўринлари таклиф этилди.

Бундай меҳнат ярмаркалари  фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилмоқда.

Text to speech