5 Август 2025 йил
420
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида, Пробация гуруҳи назоратида турувчи шахслар билан тадбиркорлар учрашуви ташкил этилди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Бойсун тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи томонидан назоратда турувчи шахслар ҳамда маҳаллий тадбиркор иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида пробация назоратидаги шахслар ўзларини қизиқтирган
саволларига жавоблар ва тадбиркорликни бошлаш учун дастлабки маьлумотларни
олишди.
Шунингдек, тадбиркор томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар
берилди.
Бу каби ташаббуслар жиноятчиликнинг олдини олиш, пробациядаги фуқароларни ҳаётга қайтариш ва соғлом ижтимоий муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.