22 Июл 2025 йил 270

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида, Музработ туманида назоратда турувчи фуқаролар учун учрашув ташкил этилди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Музработ тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи томонидан назоратда турувчи шахслар ҳамда маҳаллий тадбиркор иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – пробация ҳисобига олинган шахсларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, меҳнат фаоллигига жалб этиш орқали жиноятчиликни камайтиришга хизмат қилишдан иборат.

Учрашув давомида пробация назоратидаги шахслар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий, ижтимоий ва иш билан таъминлаш масалалари юзасидан мутахассислардан батафсил маълумотлар олишди. Шунингдек, тадбиркор томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида икки нафар назорат остидаги шахслар ишга жойлаштирилиб, уларнинг тўлиқ бандлиги таъминланди.

Бу каби ташаббуслар жиноятчиликнинг олдини олиш, пробациядаги фуқароларни ҳаётга қайтариш ва соғлом ижтимоий муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech