8 Август 2025 йил 505

Хавфсиз ва соғлом юрт: Пробация назоратидаги фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Куни кеча Ангор туманида Ички ишлар бўлими ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Тадбирда Пробация назоратида бўлган фуқароларга тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари (ваканциялар) юзасидан тегишли таклифларни тақдим этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади – назоратдаги фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, жамиятга мослаштириш ва келгусида жиноятга қайтишининг олдини олишдан иборат.

Ярмарка якунида 4 нафар фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳаларга ишга жойлаштирилди.

Бундай тадбирлар аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ва жамиятга интегратсиясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Text to speech