21 Июл 2025 йил
356
"Хавфсиз ва соғлом юрт" профилактика ойлиги доирасида иш ярмаркаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик ойлиги доирасида Қизириқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи томонидан, жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда, Қизириқ туман Камбағалликни қисқартириш ва
аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими, туман Адлия бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб
таълими бўлими билан ҳамкорликда "Ишга марҳамат" меҳнат ярмаркаси ташкил
этилди.
Тадбир давомида Пробация назоратида бўлган фуқаролар туманда
мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди.
Натижада, Пробация назоратида бўлган 2 нафар шахс доимий иш билан банд қилинди.