26 Июл 2025 йил
572
Хавфсиз ва соғлом юрт: Олтинсой туманида Пробация назоратидаги фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилди
Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 15-июлдан 15-августга қадар мамлакатимиз бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида Олтинсой туман Ички ишлар бўлими
масъул ходимлари томонидан Пробация гуруҳи назоратида бўлганлар билан тадбиркорлар
учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятга мослашишда муаммоларга дуч келаётган фуқароларга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.