7 Август 2025 йил
384
“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Қизириқ туманида амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Қизириқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи томонидан жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахслар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда туманда тадбиркорлик фаолияти билан самарали шуғулланиб келаётган Тўраев Ризамат Нортожи ўғли иштирок этиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида назорат остидаги шахслар “Шодлик Давр” хусусий корхонаси фаолияти билан
таништирилиб, назорат остидаги шахсларга тадбиркорликни бошлаш бўйича тушунчалар
ҳамда амалий тавсиялар берди.
Мақсад — шахсларни жамиятга мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш.