Хавфсиз ва соғлом юрт: Музработ туманида Пробация назоратидаги фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилди
Президентимизнинг 2025-йил 3-январ кунидаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 15-июлдан 15-августга қадар мамлакатимиз бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида, Музработ туман ички ишлар бўлими
масъул ходимлари томонидан Пробация гуруҳи назоратида бўлганлар билан навбатдаги
учрашув ташкил этилди.
Тадбирда туман прокурори Исломбек Хўжамуродов, туман ИИБ
бошлиғи Ўткир Шукуровлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятга мослашишда
муаммоларга дуч келаётган фуқароларга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан
таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳисобдаги фуқароларнинг соғлом турмуш тарзига қайтиши ва ижтимоий ҳаётга фаол қўшилиши йўлида зарур чора-тадбирлар белгиланди.