“Хавфсиз ва соғлом юрт” махсус тезкор профилактик тадбири доирасида, Термиз туманида автокарвон тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 15 апрел кунидан 15 май кунига қадар ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар ўртасида қоидаларга риоя этиш маданиятини ошириш мақсадида, Термиз туманида бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган кундузги ва тунги назорат рейдлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Шунингдек, йўл ҳаракати
иштирокчиларида тўғридан-тўғри таассурот уйғотиш ва ҳодисаларнинг аянчли оқибатларини
кўз билан кўриб англашлари учун, йўл-транспорт ҳодисаларида техник шикастланган
автомашиналар ортилган махсус эвакуаторлар карвони туманнинг марказий кўчалари бўйлаб
ҳаракатланди.
Туман Ички ишлар бўлими
ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбарияти томонидан ҳайдовчилар ва пиёдалар
ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Жамоат транспорт воситалари
ҳайдовчилари билан ўтказилган учрашувларда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама
қилинди, йўлда хавфсиз ҳаракатланишга оид мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда тажрибали ҳайдовчилар ўз тавсия ва амалий маслаҳатларини ёш авлод ҳайдовчилари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларига оид маълумотлар яна бир бор таъкидлаб ўтилди.