“Хавфсиз ва соғлом юрт” махсус тезкор профилактик тадбири доирасида, Музработ тумани ҳудудида автокарвон тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 15 апрел кунидан 15 май кунига қадар ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида, автоҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида автоҳалокатга учраган техникалар ортилган автокарвон йўлларда ҳаракатлантирилди.
Музработ туманида
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автоҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларда
масъулият ҳиссини ошириш мақсадида кенг кўламли автокарвон тадбири ташкил этилди.
Ушбу тадбир тегишли ташкилотлар, хусусан Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги
бўлинмаси, туман ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда
ўтказилди.
Автокарвон давомида
тумандаги асосий кўчалардан бошлаб, аҳоли гавжум нуқталарида йўл ҳаракати қоидаларига
амал қилиш, пиёдаларнинг иштироки, тезликни меъёрида сақлаш ва хавфсизлик камаридан
фойдаланишнинг ҳаётий зарурлиги тарғиб қилинди.
Тадбирнинг асосий
мақсади — жамиятда автомобил бошқариш маданиятини шакллантириш, айниқса ёшларда
эҳтиёткорлик ва масъулият ҳиссини кучайтиришдир.
Сўнгги йилларда таҳлиллар
шуни кўрсатмоқдаки, автоҳалокатларнинг аксарияти инсон омилига — бепарволик, қоидаларга
амал қилмаслик ва эҳтиётсизликка боғлиқ бўлмоқда. Энг ачинарлиси шундаки, бундай
ҳодисалар кўпинча инсонлар ҳаёти билан якун топмоқда.
Автокарвон доирасида иштирокчиларга эслатмалар, баннерлар, тарқатмалар орқали йўл ҳаракати қоидаларини унутмаслик зарурлиги тушунтирилди. Шу билан бирга, воқеалик асосида ишланган видеороликлар, реал ҳолатлардан намуналар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.