“Хавфсиз ва соғлом юрт” махсус тезкор профилактик тадбири доирасида, Термиз шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олди олинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-таадбирлар юзасидан "Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш" мақсадида, Сурхондарë вилояти прокуратураси вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи А.Тўраев ва Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи инспектор психологлари билан ҳамкорлигида шаҳар мактабларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойил ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида, ҳуқуқбузарлик ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилиб, вояга етмаганларни қизиктирган саволларига тегишли жавоблар берилди.