"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида, овчилар ўртасида профилактик тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудида "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда жойлардаги масъуллари томонидан ички ишлар бўлинмаларида рўйхатда турган Ов қуроли эгалари билан ов қуролини сақлаш тартиблари, ов чоғида ва қуролдан фойдаланишда техник хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтиришлар олиб борилиб, уларнинг ов қуролларини сақлаш шарт-шароитлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2022 йил 31
майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабаси билан фуқаровий ва
хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш
хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва
шартлари юзасидан тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари вилоят ҳудудида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 12 нафар фуқаролар томонидан жами бўлиб 12 та ҳар хил турдаги ўқ отар қуроллар ва 9 дона патронларни ўз ҳохишлари билан топширилишига эришилди. Вилоят ҳудудида тегишли ҳужжати бўлмай туриб қуролларни сақлаганлиги учун жами 2 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддасига асосан жами 3 дона ҳар хил турдаги пневматика қуроллари аниқланиб олиниб эгаларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.