7 Август 2025 йил
364
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида криминоген вазияти оғир маҳаллалар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан ўрганилди.
Жорий йилнинг 6 август куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев томонидан криминоген вазияти оғир маҳаллалар қаторига киритилган Термиз шаҳар "Каттабоғ" маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла еттилиги билан ушбу маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятлар келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон яратиб берган шароитлар ўрганилиб, бир кун муддат ичида келгусида ушбу маҳалла ҳудудида жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.
Бундан ташқари ушбу маҳаллада икки нафар профилактика инспектори учун мавжуд штат бирлиги мавжуд бўлиб, бир нафар профилактика инспектори бўш лавозимини зудлик билан жамлаш бўйича топшириқ берилди.