19 Апрел 2025 йил
1077
"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида аҳолининг осойишталигини таъминлаш йўлида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2025 йил 4 апрель кунидаги 142-сонли Фармойишига асосан, Республика ҳудуди бўйлаб, 15 апрелдан 15 май кунига қадар "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Жарқўрғон туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилди. Туманнинг Меҳнатобод, Қораёнтоқ ҳамда Сурхон соҳили маҳаллаларида аҳоли ўртасида олиб борилган учрашувларда мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда, осойишталикни таъминлашда қўриқлаш хизматининг афзалликлари тушунтирилди.