16 Июл 2025 йил 245

Хавфсиз ва соғлом юрт: Ангор туманида Пробация назоратидагилар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Ангор тумани ИИБ масъул ходимлари иштирокида Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар билан ўтказилган учрашувда назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар келтирилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш бўйича тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Text to speech