6 Август 2025 йил 348

“Хавфсиз ва соғлом юрт”: Пробация назоратидаги фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 15-июлдан 15-августгача республика бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида туман Ички ишлар бўлимида туман прокурорининг ўринбосари М. Пардаев иштирокида пробация хизмати назоратида турган фуқаролар билан навбатдаги профилактик учрашув ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятга мослашишда қийинчиликка учраётган шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳисобда турган фуқароларнинг соғлом турмуш тарзига қайтиши ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech