5 Апрел 2025 йил
536
Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш профилактикаси
Президентимизнинг 2025 йил 03 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, куни кеча Денов туманидаги
криминоген вазияти оғир бўлган “Буюк келажак” ҳамда “Боғинав” маҳаллаларида
аҳоли ўртасида профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Учрашувлар давомида, фуқароларга
Қўриқлаш хизматининг афзалликлари, объект ва хонадонларга ўрнатиладиган
сигнализация воситалари, "ташвиш тугма"лари ҳақида батафсил
маълумотлар берилди.
Ушбу воситаларнинг ишлаш тизими амалий кўрсатилиб, фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.